"Тоттенхэм" ўз уйида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди, Бэйлдан дубль

  • 28 февраль, 2021, 20:58
  • Abdullajon .
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-Лигаси 26-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Бёрнли" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин "шпорлар"нинг йирик - 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб, Гарет Бэйл 2-дақиқадаёқ, Соннинг пасини голга айлантирган бўлса, 15-дақиқада Харри Кейн ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Кейинчалик, 31-дақиқада Лукас Моура Регилоннинг пасини голга айлантирган бўлса, 55-дақиқада Соннинг пасидан сўнг Бейл дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган Моуриньо жамоаси очколари сонини 39 тага етказиб олган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. "Бёрнли" эса 28 очко билан 15-ўринда бормоқда.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Тоттенхэм" ўз уйида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Пьер Эмил-Хьёрберг жиддий жароҳат олди шекилли, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 90+2'

    Навбатдаги бурчак тўпи МакНил томонидан амалга оширилади.

  • 90+1'

    Дуайт МакНил бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар уни қайтарди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилади.

  • 89'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 88'

    "Бёрнли"да ўзгариш: Жей Родригес ўрнига Льюис Ричардсон майдонга тушди.

  • 86'

    Крис Вуд ҳужумда фол қайд этди.

  • 82'

    Серж Орье ўрнига Метт Доэрти ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

  • 81'

    "Бёрнли"да ўзгариш: Жек Корк ўрнига Дейл Стивенс ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

  • 79'

    "Тоттенхэм" аъзолари тўпни бир-бирига ўта аниқ тарзда етказиб беришмоқда.

  • 76'

    Дуайт МакНилнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 74'

    Бурчакдан тўп яна бир бор ўйинга киритиб берилади.

  • 74'

    Соннинг зарбасини Ник Поуп қийинчилик билан қайтарди.

  • 73'

    "Бёрнли"да ўзгариш: Матей Видра ўрнига Крис Вуд ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Ник Поуп тўпни бурчакка чиқариб юборди. Сон уни ижро этади.

  • 70'

    Моуриньодан яна бир ўзгариш: дубль муаллифи Бейл ўрнига Эрик Ламела ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Бейл жарима майдони ичига хавли узатма амалга оширди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.

  • 66'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Лукас Моура ўрнига Деле Алли ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 65'

    Харри Кейн қўпол ўйнади. Ҳакам бунинг учун уни оғзаки огоҳлантирди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 62'

    Бурчакдан узатилган тўпни қабул қилиб олган Регильон жарима майдончаси ичига уни узатди, бироқ ҳимоячилардан бири уни эгаллаб олди.

  • 61'

    Сон Хёнг Мин бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    Бейл тўпга қўпол тарзда ташланди, ҳимоячи йиқилиб тушди. Ҳакам фол қайд этди.

  • 55'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Сон Хёнг Миндан яна бир ассист, Бейлдан яна бир чиройли гол! Улар бугун тандемда ажойиб ишлашди. 4-0!

  • 53'

    Эшли Вуд тўпга қўпол тарзда чиқиб келди, ҳакам фол қайд этди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 52'

    Лукач Моуранинг узатмаси дарвоза ёнидаги ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 49'

    "Бёрнли" футболчиси бу қўполлиги учун қизил карточка ҳам олиши мумкин эди, бироқ ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Кевин Френд хуштаги янгради ва бўлим якунланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Регильоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 40'

    Серхио Регильон жарима майдончаси ичига хавфли узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 37'

    Жей Родригез ўта қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 35'

    Лукас Моура яхши позициядан туриб зарба йўллади, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 34'

    "Тоттенхэм" тўпни назорат қилмоқда, кўплаб майда паслар амалга оширилиб, рақиб хатоси пойланяпти.

  • 31'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лукас Моура дарвозанинг чап бурчагини аниқ ишғол қилди ва дарвозабонга имконият қолдирмади! Ҳисоб йириклашди! 3-0!

  • 30'

    Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 5-4! Аниқ зарбалар: 3-2!

  • 28'

    Меттью Лоутоннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Бейлнинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилардан бири узоқлаштирди.

  • 17'

    "Бёрнли" аъзоси МакНил бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 15'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Харри Кейн жарима майдончаси ичидан туриб зарба берди, тўп рикошетдан сўнг дарвозадан жой олди! 2-0!

  • 11'

    Бейлнинг узатмасига эга чиқувчи футболчи топилмади.

  • 10'

    Лукас Моура жарима майдончаси марказига ажойиб узатма йўллади, бироқ Ник Поуп тўпга ҳаммадан эрта эга чиқди.

  • 8'

    "Бёрнли" дарвозабони ҳозирги зарба олдида умуман қийналмади.

  • 6'

    Харри Кейн марказроққа қараб юрди ва кучли зарба йўллади, унинг зарбаси чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 5'

    Харри Кейн дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар унинг зарбасини тўсиб қолишга улгуришди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Учрашувда тезкор гол урилди! Соннинг пасини Гарет Бейл чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм" - "Бёрнли" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!