"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хейберг "Тоттенхэм" қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди.

Инглиз матбуотига кўра, 25 ёшли футболчининг трансфери сешанба куни эълон қилиниши кутилмоқда. Трансфер учун "шпорлар" 15 миллион евро ва турли кўринишдаги бонусларни тўлайдиган бўлди.

Қарама-қарши томонга эса ҳимоячи Кайл Уокер-Питерс 12 миллион еврога трансфер қилинмоқда, аммо қайд этилишича, футболчи клуб билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишиб олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар