“Тоттенхэм” португалиялик футболчи учун курашга қўшилди
Ads

 

“Валенсия” клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуга ўз фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда O Jogo нашри маълум қилмоқда.

Маълумоларга кўра, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда. 23 ёшли футболчига, шунингдек, “Ювентус” қизиқиш билдирган.

“Тоттенхэм” Жоау Канселуни “Манчестер Сити”га ўтиб кетган Кайл Уокер ўринбосар сифатида қарамоқда.