"Тоттенхэм" раҳбарияти Томас Франкни қўллаб-қувватламоқда

CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенxэм" жамоасида бош мураббий Томас Франкнинг келажаги борасида маълумотлар пайдо бўлди. Журналист Жеймс Дэвиснинг ёзишича, Франкнинг ҳолати ҳеч қандай таҳдид остида эмас. Клуб раҳбарияти сўнгги натижаларга қарамасдан, мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, клуб директорлар кенгаши Франк раҳбарлигидаги узоқ муддатли лойиҳага ишонмоқда ва камчиликлар сабабли шошилинч қарор қабул қилишни режалаштирмаяпти. Шунингдек, футболчилар ҳам ўз мураббийларига ишонч билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Томас Франк янги мавсум бошланишидан олдин Анже Постекоглу ўрнига бош мураббий этиб тайинланган эди. Ҳозирги кунда "Тоттенҳэм" АПЛ жадвалида 10 турдан сўнг 17 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!