«Тоттенҳэм» Ришарлисон бўйича таклифни рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисонга Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатида ўйнаш таклифи тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берган.

Журналист маълумотига кўра, футболчига Дубай клуби «Шабаб Аль-Ахли» жиддий қизиқиш билдирган. Амирликлар жамоаси Ришарлисонни ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф йўллаган, аммо «Тоттенхэм» бу вариантни рад этган. Лондон клубини таклиф этилган шартлар қониқтирмагани айтилмоқда.

Ришарлисон 2022 йил ёзидан бери «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июни охиригача мўлжалланган. Муттахассислар ҳужумчининг трансфер қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида бразилиялик футболчи ҳозирча фақат битта ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!