"Тоттенхэм" сафарда "Лидс"га ютқазиб қўйди (видео)

Англия премьер-лигасининг 35-турида “Тоттенхэм” сафарда “Лидс”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган баҳс 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ишончли ғалабаси билан якунланди. “Лидс” сафида голларни Стюарт Даллас (13'), Патрик Бэмфорд (42') ва Родриго (84') киритди. “Тоттенхэм”нинг ягона жавоб голига Сон Хин Мин (25') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!