“Тоттенхэм” сардори ўзига бошқа жамоа танлади
Англия Премьер-лигаси клуби “Тоттенхэм” сардори Кристиан Ромеро Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер” таркибига ўтишга розилик билдирди.
Ромеро ўтган ёздагина “Тоттенхэм” билан янги шартнома имзолаган ва жамоа сардори этиб тайинланган эди. Бироқ яна бир омадсиз мавсумдан кейин аргентиналик ҳимоячи клубини ўзгартиришга қарор қилган.
Журналист Себастьян Видаль маълумотига кўра, “Интер” аллақачон Ромеронинг ҳамкорлик бўйича розилигини олган ва ҳозирда “Тоттенхэм” билан трансфер шартлари бўйича музокара олиб бормоқда.
Милан клуби Аргентина терма жамоасининг 28 ёшли ҳимоячисини 2026/2027 йилги мавсум учун ижарага олишни режалаштирмоқда. Битимга футболчини кейинчалик 40 миллион евро (34,2 миллион фунт стерлинг) эвазига мажбурий сотиб олиш шарти киритилиши кутилмоқда.

Фикрлар