"Тоттенхэм" Соланкени нишонга олди, у қишда Лондонга кўчиб ўтиши мумкин

"Тоттенхэм" клуби "Борнмут" ҳужумчиси Доминик Соланкени сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди. Маълум бўлишича, "шпорлар" Соланкени қишки трансферлар ойнасидаёқ ўз таркибига қўшиб олишни режалаштиряпти.

Лондон клуби Харри Кейн ўрнига "Брайтон" форварди Эван Фергюсонга ҳам кўз тикканди. Аммо унинг жамоаси ҳужумчини сотилмаслигини маълум қилгач, "Тоттенхэм" раҳбарияти Доминикка бор эътиборини қаратди. 

Айни вақтда Соланке "Борнмут" сафида АПЛнинг 18 ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!