"Тоттенхэм" Томас Франк борасида бир қарорга келди

CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси бош  мураббий Томас Франкнинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, Томас Франкга қишки трансфер ойнасида раҳбарият томонидан катта маблағ ажратиладиган бўлди. Мутахассис жорий мавсум охиригача жамоани бошқаради. Шундан сўнг унинг клубдаги келажаги ҳақида қарор қабул қилинади. Айни вақтда раҳбарият Томасни лавозимидан четлатиш ҳақида ўйламаяпти.

Маълумот учун, Франк ёзда "шпорлар"ни қабул қилиб олганди. У жорий мавсум жамоани 29 та учрашувда бошқариб, 11 та ғалаба, 8 та дурранг ва 10 мағлубият қайт этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!