“Тоттенхэм” янги бош мураббийни ҳам ҳайдамоқчи
Англия Премьер-лигаси вакили “Тоттенхэм” раҳбарияти яқинда тайинланган бош мураббий Игор Тудор билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Агар жамоанинг муваффақиятсиз натижалари давом этса ва ижобий ўзгаришлар бўлмаса, клуб хўжайинлари кескин чора кўриши таъкидланмоқда.
Indykaila News маълумотида келтирилишича, клубдаги вазият бошқарувни жиддий ташвишга солмоқда ва улар ҳозирги натижалардан норози.
Манбага кўра, директорлар кенгашининг сабри тугаб бормоқда ва хорватиялик мураббийининг келажаги яқин ўйинлар натижаларига боғлиқ бўлади.
Тудор клубни яқинда қабул қилиб олган бўлса-да, инқирозли вазият унинг лавозимини хавф остига қўймоқда. Клуб ичида таъкидланишича, “Тоттенхэм” молиявий ва обрў нуқтаи назаридан жамоа Премьер-лигани тарк этишига йўл қўя олмайди.
Шу сабабли раҳбарият кескин чоралар кўришга тайёр ва Тудорни зудлик билан ишдан бўшатиш эҳтимоли учун захира вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Клуб вазиятни ўзгартиришга ёрдам бера оладиган эҳтимолий номзодлар билан дастлабки музокараларни бошлаган.
Фикрлар
Tudor horvat emas, Rumin! Ruminiyalik