«Тоттенxэм» янги ҳужумчи учун ўйинчиларини сотмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қишки трансфер ойнасида Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси марказий ҳужумчи харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти январь ойида бир қатор футболчиларни сотишга тайёр, тушган маблағ эса янги марказий ҳужумчини олишга йўналтирилади. Ҳозирча қайси ўйинчилар билан хайрлашиш мумкинлиги аниқ эмас, аммо тахминларга кўра, жамоа таркибига мавсум учун киритилмаган Ришарлисон кетиши эҳтимоли юқори.

Англия премьер-лигасида беш тур ортда қолган бир пайтда «Тоттенҳэм» жадвалнинг энг охирги поғонасида бормоқда. Жамоа ҳисобида ҳамон бор-йўғи икки очко мавжуд.

Навбатдаги турда Роберто Де Дзерби шогирдлари «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!