"Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Бэйл фойда келтиришни бошлади

УЕФА Европа Лигаси 1-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - ЛАСК учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Лукас Моура жамоадошининг узатмасидан кейин қулай позициядан аниқ зарба бериб, ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Гарет Бэйлнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Андрес Андраде ўз дарвозасига киритиб юборди. Ўйин сўнгига қадар, захирадан ўйинга қўшилган Сон ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу қитъадошимизнинг ушбу мусобақадаги дебют голи бўлди.

Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлаб олди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    Кларк ўз дебютида гол уриши мумкин эди. Бироқ унга шошқалоқлиги панд берди. Зарба ноаниқ кетди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бош билан йўлланган зарбани Жо Харт ушлаб олди.

  • 86'

    Иккита голга ассист амалга оширган Карлос Винисиус ўз ўрнини дебютант Жек Кларкка бўшатиб берди.

  • 84'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сон ҳисобни йириклаштирди!

    Карлос Винисиуснинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Сон ўткир бурчакни нишонга олди.

  • 82'

    Деле Аллининг жарима майдонига узатган тўпини Шлагер узоқлаштирди.

  • 78'

    Томас Гойгингер майдонга тушди. У Хусейн Балични алмаштирди. Шунингдек, Жиованни Ло Чельсо Лукас Моура ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Деле Алли бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Шлагер қайтарди.

  • 73'

    Бурчакдан оўирилган тўпни Моура боши билан дарвозага тўғирлаб юборди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 72'

    ЛАСК тўпни назорат қилмоқда. "Шпорлар" босим уюштирмоқда.

  • 69'

    Соннинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

  • 66'

    Доэртининг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 64'

    Филиповичнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 62'

    Сон, Деле Алли ва Мусса Сиссоко майдонга тушди. Улар ўрнига Пьер-Эмиль Хёйберг, Эрик Ламела ҳамда Гарет Бэйл захирага олинди.

  • 58'

    Бэйл дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ бу саафар ҳам унга тезлик панд берди. Устига устак, дарвозабон ҳам олдинга чиқиб, хавфни бартараф этди.

  • 55'

    Бэйл тезлик олганига гувоҳ бўлдик. Бироқ унинг аввалги тезлиги йўқ. У тўпга ета олмаслигини анча олдин ҳис этиб, югуришдан тўхтади.

  • 53'

    Гргичнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, тезлигини йўқотди. Харт уни ушлаб олди.

  • 51'

    Бурчакдан Ламела тўпни жарима майдонига узатди. Унга Санчес ноаниқ зарба берди.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар тўпни назорат қилиш билан бошлади.

  • 46'

    Иккнчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Андраде ва Грубер ўрнига Марвин Поцманн ҳамда Йоханнес Эггештайн майдонга тушди.

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Винисиуснинг финтига алданган Михорль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Грубернинг кучли зарбасини Харт ўзининг чиройли отилиши билан зарарсизлантирди.

  • 42'

    "Тоттенхэм" жарима майдонига узатилган барча тўпларни Харт осонликча эгаллаб олмоқда.

  • 39'

    Реннер ўрнига Филипович ўйинга қўшилди. У аввалроқ Доэрти билан тўқнашиб кетган эди.

  • 37'

    Уинкс Груберга нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 34'

    ЛАСК футболчилари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, "шпорлар" ҳимоясида баъзи муаммолар кузатилмоқда.

  • 32'

    Регилон рақибига нисбатан қоида бузди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

  • 30'

    Жо Харт олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди. Тажрибали посбон рақибига имконият қолдирмади.

  • 27'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Бэйл фойда келтиришни бошлади!

    Гарет жарима майдони марказидаги Карлос Винисиусга тўп оширди. Андраде тўпни қайтариш мақсадида унга интилди ва ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 26'

    Доэртининг узатмаси шерикларигача етиб бормади. Акс ҳолда,жуда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

  • 24'

    Қўполликлар сони ортиб кетмоқда. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур.

  • 23'

    Хоёберг рақиби билан тўқнашувда жароҳат олди. Шифокорлар унинг бошини махсус боғич билан боғлаб қўйди.

  • 20'

    Доэрти билан тўқнашиб кетган Реннерга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 18'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Моура ҳисобни очди!

    Карлос Винисиуснинг қулай узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Лукас ҳисобни очди.

  • 17'

    Бэйл Андраденинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди. Ҳимоячи унинг йўлига тўғаноқ бўлиб, рақибини йиқитди. Ҳакам қўполлик йўқлигини айтди.

  • 14'

    Серхио Регилон воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

  • 12'

    Баличнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Харт осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

  • 10'

    ЛАСК футболчилари олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 8'

    Бурчаклан етказиб берилган тўпга Дэвис ноаниқ зарба берди.

  • 7'

    "Шпорлар" тўп назоратини қўлга олишга уриняпти.

  • 5'

    Холланд ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Лукас Гргич майдонга тушди.

  • 4'

    Жеймс Холланд жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 3'

    Регилоннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчакдан Моура оширган тўпни ҳам ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишди. Европа Лигаси мадҳияси остида 1 сафда жамланишди. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!