“Тоттенхэм” юлдузи “Барселона”га ўтмоқчи
"Тоттенхем" ярим ҳимоячиси Хави Симонс Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
EI Nacional хабарига кўра, нидерландиялик футболчи жорий мавсум якунлангач, Лондон клубини тарк этмоқчи. Футболчи ўзи тарбияланган "Барселона"га қайтишга умид қилмоқда. "Шпорлар" ўз футболчисини сотишдан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бу сумма "кўк-анорранглилар" учун маъқул ҳисобланади.
Хави Симонс 2025 йилда 65 миллион евро эвазига "Лейпциг"дан "Тоттенхэм"га ўтганди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "шпорлар" сафида барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар