"Тоттенхэм" "Ювентус"га Харри Кейннинг нархини айтди
Туриннинг "Ювентус" клуби "Тоттенхэм" форварди Харри Кейнга қизиқиш билдираётганидан хабарингиз бор.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, лондонликлар 26 ёшли футболчининг трансферини 120 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, ушбу маблағ коронавирус туфайли инқирозга тушиб қолаётган “кекса синьора” учун қимматлик қилади. Шу боис, бу борада “Юве” қандай йўл тутиши ҳозирча номаълум.
Кейнга, шунингдек, “Манчестер Сити” ҳам қизиқмоқда. Улар Харрини Агуэро ўрнига муносиб ҳужумчи сифатида кўришмоқда.
Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар