“Тоттенхэм”да ўйнаган 44 ёшли футболчи яна майдонга қайтди

“Тоттенхэм”нинг собиқ ҳимоячиси Паскаль Чимбонда 44 ёшида ўйинчилик фаолиятини қайта тиклади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Чимбонла тўққизинчи дивизионда ўйнаётган “Скелмерсдейл Юнайтед” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.

Яқинда клуб Чимбондани футболчи сифатида ҳам лигада рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда “Юнайтед” расман хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, Чимбонда 27 январь куни “Бери” жамоаси билан бўладиган баҳсда илк учрашувини ўтказиши кутилмоқда. Бунинг учун у бош мураббий сифатида ўзини учрашув қайдномасига киритиши керак.

Чимбонда илгари “Тоттенхэм”дан ташқари “Уиган”, “Сандерленд”, “Блэкберн”, КПР, “Донкастер”, “Карлайл”, “Эштон” каби жамоаларда тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!