
Тотти "Рома"нинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди
"Рома" клуби афсонаси Франческо Тотти жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.
“Бизнинг мақсадимиз А Серияда 2-, 3- ёки 4-ўринни эгаллаш ва Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш.
Ҳеч ким мавсумни бундай бошлашимизни кутмаганди. Бироқ, бундан қийинчилик “Ювентус”дан ташқари А Сериянинг барча жамоаларида кузатилмоқда”, - дейди Тотти.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” чемпионатнинг илк 3та турида бор йўғи 4 очко жамғариб, айни дамда мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Фикрлар