Тўхта, Шакира! Пикенинг ақли кирди
Каталониянинг “Барселона” клуби марказий ҳимоячиси Жерар Пике собиқ аёли Шакирага ҳиёнат қилган маъшуқаси билан муносабатларини тугатди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, Пикенинг бу севгилиси официант бўлиб ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Жерарнинг ушбу ҳиёнатидан хабар топган Шакира футболчи билан муносабатларни узиб, Барселонадан Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтишга қарор қилган эди. Хонанда икки фарзандини ўзи билан олиб кетмоқчи. Футболчи бундай қарорга қатъиян қарши ва ўзининг собиқ турмуш ўртоғини судга бермоқчи.
Маълумот учун, юлдузли жуфтлик 11 йил бирга никоҳда яшаган.
Фикрлар