"Трактор" - "Шаржа" учрашувида "Пахтакор" учун қулай ҳисоб қайд этилди
Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" жойлашган "B" гуруҳида жамоалар тур ўйинларини ўтказди.
БАА шарафини ҳимоя қилаётган, Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган "Шаржа" клуби Эроннинг "Трактор" жамоасига қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида кечган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа, шаржаликлар ўз ҳисобидаги очколари сонини 4 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни мустаҳкамлади. Табризликлар ҳисобида 2 очко мавжуд.
Фикрлар