Трамполин: Фарангиз Рўзиева 5-ўринда

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган трамполинда сакраш бўйича аёллар баҳси ўз ниҳоясига етди.

Ушбу йўналишда ҳамюртимиз Фарангиз Рўзиева ҳам иштирок этди. Хусусан, 49,725 баллни қўлга киритган вакиламиз якунда бешинчи ўрин билан чекланди.

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишда хитойлик Лиу Линглинг олтин,  япониялик Хикару Мори кумуш медални қўлга киритган бўлса, яна бир Хитой вакиласи Шоули Жу кучли учликни якунлаб берди.