Трансфер ойнасининг сўнгги кунидаги топ 5 воқеа

                 
Трансфер ойнаси якуни, хоҳ у қишки бўлсин, хоҳ ёзги бўлсин, бу энг ҳаяжонли дақиқаларни тақдим этади. Турли миш-мишлардан чарчаган мухлислар айни ўша дақиқаларда севимли жамоаларидан сюрпризлар кутишади.
Охирги кунда нафақат драмалар, балки, ақлга сиғмас ҳодисалар ҳам рўй беради. Келинг, футбол тарихидаги энг ҳайратланарли дедлайнларга тўхталиб ўтамиз.
 
5. Робиньо жамоасини адаштириб қўйди (2008)
Robinho
2008 йилнинг ёзги трансфери жуда қизиқарли бўлганди. Кўпроқ Робиньо билан боғлиқ вазият туфайли эсда қолган. Ҳамма уни “Челси” билан шартнома имзолади деб турганди.
 
Футболчининг ўзи ҳам “Стемфорд Бридж”га боришини тасдиқлади. Лекин охирги сонияларда ҳаммаси ўзгариб кетди. “Манчестер Сити” ҳаммасини кузатиб турган эди, натижада Робиньо Лондонга бора олмади. “Челси” футболчи исми туширилган футболкаларни босишга буюрмоқчи бўлиб турган эди. 
 
32,5 млн евро тўлангач, бразилиялик футболчи “Сити” томон йўл олди. Ҳаттоки, пресс-конференцияда у янги жамоаси бўлмиш “шаҳарликлар”ни эмас, Лондон жамоасини адаштирган ҳолда табриклаб ўтди.
 
4. Бузилган факс Давид Де Хеага халақий берди (2015)
De Xea
Электрон почта ва юқори тезликдаги интернетнинг пайдо бўлиши туфайли, факс хабарларни етказиш учун қулай восита бўлиб қолди. “Реал” ҳам 2015 йилда факсдан фойдаланган эди. Аммо ўша факс туфайли Давид “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га ўта олмай қолганди. 
 
Иккала жамоа ҳам трансфер борасида келишиб олишганди (29 млн фунт ва Кейлор Навасни беришмоқчи эди мадридликлар). Аммо охирги сонияларда ҳаммаси бошқача бўлди. Ҳаттоки, Ван Гал ҳам бир оёғи билан Мадридда бўлган Де Хеани майдонга туширмай қўйган эди. У ҳеч қаерга кетмади. Ҳаммасига ўз вақтида етиб бормаган, бузилган факс айбдор эди. 
 
“Қаймоқранглилар” раҳбарияти бунда Англия жамоасини айблади. Нима бўлган тақдирда ҳам Де Хеа ҳали ҳам Манчестерда ва у жамоанинг ишончли футболчиларидан бири ҳисобланади. 
 
3. Раян Бабелнинг вертолётдаги манзилсиз саёҳати
 
2010 йил август ойи. Трансфер ойнаси ёпиляпти. Ҳамма Бабелни “Ливерпуль”дан кетишини кутаётганди. “Энфилд Роуд”да ўтказган 3 мавсуми давомида у жамоанинг асосий фигурасига айлана олмади. 2010 йилда “Тоттенхем” ва “Вест Хэм” унга қизиқиш билдиришди. 31 август куни барча журналистлар Бабелнинг вертолётга ўтирганини ва Лондонга йўл олаётганини ёза бошлади. 
 
Бир неча соатдан сўнг эса, футболчи Twitter саҳифасида ҳеч қаерга кетмаётгани борасида ёзади. 5 млнлик трансфер келишиб қўйилганига қарамасдан, Бабел “қизиллар” сафида қолади.
 
2. Бенджани Мварувари самолётга кеч қолди
 
Бенджани Мварувари “Портсмут”да 2007-08 йилги мавсумда ўзининг энг юқори даражадаги ўйинларини кўрсатган эди. Ўша мавсумда Бенджани 23 ўйинда 12 та гол урганди. Трансфер ойнаси очилган пайтда жуда кўплаб жамоалар унга қизиқиш билдира бошлашди. “Манчестер Сити” футболчи учун 8 млн фунт таклиф қилди.
 
Бенджанини ўзи “шаҳарликлар” либосини кийишни истамади шекилли, “тасодифан” Саутгемптондан Манчестерга учадиган 2 та самолётга кеч қолди. Лекин кечикса ҳам “Сити”нинг машғулотлар базасига 11:10 да етиб борган эди. Аммо трансфер ойнаси ёпилиб бўлганди.
Бундай ҳолатдан ҳамма норози эди. Футболчи: “бунинг ҳаммасига чарчоқ сабабчи” – дея ўзини оқлади. “Портсмут” эса энди ҳужумчига таркибдан қандай жой бериш ҳақида ўйлар эди, ахир, унинг ўрнига Джермейн Дефо аллақачон сотиб олинган эди. 
 
Лекин АПЛ рухсати билан барибир “Сити” футболчини сотиб олди. Ўн йилдан сўнг Харри Реднапп (“Портсмут”нинг собиқ мураббийи) Бенджани атайин кеч қолгани, “чарчоқ” эса кетишни истамаган футболчи учун шунчаки баҳона бўлгани ҳақида гапириб ўтди. 
 
1. Питер Одемвинге “Лофтус Роуд”га югуриб борди (2013)
Piter
Январдаги трансфер ойнаси камдан-кам ҳолларда қизиқ воқеалар бўлади. Лекин 2013 йилги трансфер ойнаси ҳеч кимни зериктириб қўймади. Англияда ҳамма Питер Одемвингенинг ёмон хулқини муҳокама қиларди.
 
Нигериялик футболчи “Вест Бромвич” сафида 2 мавсум тўп сурди. Кейин эса клубдан ўзини сотишни сўради.  Лекин раҳбарият бунга рози бўлмади. Футболчи эса ўз билганидан қолмади ва ўзига жамоа қидира бошлади. Якунда “ҚПР” идеал вариант деган қарорга келди. 
 
Лондонликлар билдирган таклифга рад жавобини олгач, Питер ижтимоий тармоқларда шикоят қила бошлади. Дедлайн яқинлашганда эса, футболчи Лондонга учиб борди. “Лофтус Роуд” стадионига эса уни киритишмади. 
 
Питер ортга қайтишга мажбур бўлди. “Вест Бром” эса футболчини кечирмади. Одемвинге эса “Кардифф”га ўтди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!