Асосий мазмунга ўтиш

Трансферга қанча керак? Бадавлат клуб "Реал"га Браим Диас бўйича таклиф тайёрламоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диасни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда ва унинг учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони клуби ҳужумнинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирган ва шу мақсадда марокашлик футболчини асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсум бошидан бери Диас «Реал» таркибида кутганидек кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бунга мадридликлар ҳужум чизиғидаги катта рақобат сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, манбага кўра, футболчининг ўзи «Реал»да қолишни ва асосий таркиб учун курашни давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Браим Диаснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ