
Трансферлар ойнаси ёпилишига 30 сония қолганда расмийлаштирилган трансфер
Англиянинг "Ньюкасл" клуби ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига 30 сониядан камроқ вақт қолганида ярим ҳимоячи Йоан Виссанинг трансферини расмийлаштириш учун улгуриб қолди.
Шартномани имзолаш пайтида футболчи шунчаки ҳужжатнинг бир қисмини тўлдиришни унутиб қўйган. Бу ҳужжатларни рўйхатга олиш учун юборилганда маълум бўлди. Натижада клуб вакиллари футболчини қидириб топиб, ҳамма нарсани охиригача якунлаши учун қайтариб олиб келишга мажбур бўлди.
Ҳужжатлар жўнатилганда, ойна ёпилишига 30 сониядан камроқ вақт қолган эди, аммо клуб буни бажаришга улгурди. Битим суммаси 55 миллион фунт стерлингни ташкил этди.
Комментарии