Transfermarkt: Алиқулов ва Машариповнинг нархи ўсди, Турғунбоев ва Ўруновда эса...
"Transfermarkt" портали Туркия Суперлигаси ва Эрон Про-лигаси футболчиларининг нархларни янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ва "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг нархи 200 минг еврога ўсиб, ҳозирда 1.7 миллион еврони ташкил қилмоқда. "Сивваспор" вингери Азизбек Турғунбоевнинг нархи эса ўзгармади - 1 миллион евро.
Эрондаги легионерларимиз ҳам гранд клубларда ҳаракат қилади. "Истиқлол" вакили Жалолиддин Машариповнинг нархи 100 минг еврога ошди ва энди 1.8 миллион еврони ташкил қилмоқда. Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси эса Остон Ўруновнинг баҳоси ҳам ўзгармади - 2.5 миллион евро. "Фулад" посбони Ўткир Юсуповнинг нархи 50 минг еврога пастлаб, айни дамда 600 минг еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар