
Transfermarkt АПЛ футболчиларининг нархини янгилади. Ҳусановда ўзгариш бўлдими?
Бир неча дақиқа олдин Transfermarkt портали Англия Премьер-лигаси футболчиларининг нархини янгилади.
Унга кўра, энг юқори кўтарилган рўйхатини Александр Исак ва Дин Хёйсен эгаллаб турибди (20 ва 18 миллион евро ошган). Энг нархи пастлаган футболчилар рўйхатини эса Фоден, Холанд ва Родри банд қилмоқда (30 ва 20 миллион евродан пастлаган).
Мавсум сўнггини асосан захира ўриндиғида ўтказган миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархида ҳеч қандай ўзгариш рўй бермади. Ундан аввал, машҳур портал футболчимизни 35 миллион евро деб эълон қилган эди.
Фикрлар