
Требл сари яна бир қадам: ПСЖ Франция кубогини ютди
Франция кубогининг финал босқичида ПСЖ ва "Реймс" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Мазкур учрашувда Луис Энрике шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
Учрашувнинг 16 ва 19-дақиқаларида парижликлар аъзоси Баркола рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ҳакими гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа, ПСЖ ушбу турнирда 16-марта ғолиб чиқди.
Маълумот учун, агар клуб Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"ни мағлуб этса, мавсумни требл билан якунлайди. Мазкур баҳс 31 май куни бўлиб ўтади.
Фикрлар