Триатлон. Икки нафар ҳамюртимиз Осиё кубоги босқичида совриндор бўлди

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида триатлон бўйича Осиё кубоги босқичи ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди. 

Унга кўра, олтин медални аёллар ўртасидаги баҳсларида Алина Ҳакимова қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда эса Жереми Куиндос марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!