"Tsaghkadzor Open": Ўзбекистонлик шахматчилар муваффақиятли иштирок этган турнир ўз ниҳоясига етди

Арманистон шахмат академияси халқаро шахмат академияси билан ҳамкорликда Ереванда мусобақа ўтказмоқда. "Tsaghkadzor Open" халқаро турнири бугун якунланди. Эътиборли томони, мазкур мусобақада бир қатор вакилларимиз иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди.

"А" ва "B" гуруҳларига бўлинган ҳолда ўтказилган турнирда рейтинг бали 2000 дан юқори бўлган шахматчилар иштирок этган. Бундан ташқари, 2000 балга эга бўлмаган шахматчилар қўшимча ҳақ эвазига "А" гуруҳида қатнашиши мумкин. 


Эслатиб ўтамиз, ҳар икки турнир ҳам FIDE қоидаларига мувофиқ, 9 та турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилди.

"А" гуруҳида қатнашган 14 ёшли шахматчимиз Садулло Азизов 4.5 очко билан 41-поғонани банд этди. 

"B" гуруҳида иштирок этган Рауф Қосимов 7.5 балл тўплаган ҳолда, жадвални пешқадам сифатида якунлади. 7 очко тўплаган Арам Каспаров эса 3-поғонани банд этди. 





Қолган шахматчиларимиз эса қуйидаги поғоналарни эгаллаган: 

13. Темур Шавкатов - 6.5;
22. Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев - 6;
28. Асилбек Абдулазизов - 5.5;
93. Бекзод Жумаев - 3.5;
121. Асадбек Абдулазизов - 2.5;
122. Асмина Абдулазизова 2.5.

U-12 ёш тоифаси баҳсларида қатнашган Темур Шавкатов барча рақибларини ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади. У 9 та тур давомида 6.5 очко ишлашга муваффақ бўлди.



Қайд этиш лозим, "B" гуруҳида иштирок этган Асилбек Абдулазизов ўз гуруҳида энг кўп рейтинг очко тўплаган шахматчи бўлди (129.2). 



Шундай қилиб, ўзбекистонлик шаҳматчилар иштирок этган яна бир турнир юқори нотада якунланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!