ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди?

ЦСКА етакчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасининг аввалги турида “Ахмат”га қарши ўтказилган учрашувда мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкани олиб, “Спартак” билан бўладиган дербидан олдин дисквалификацияга учрагани кўп муҳокама қилинмоқда.

Айниқса, ўша баҳс олдидан ЦСКА раҳбарияти Аббосбек Файзуллаевни “Спартак” билан бўлажак ўйиндан кейин Қатар мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юборишга розилик бергани вазиятни чигаллаштириб юборди.

Мухлислардан айримлари Файзуллаев терма жамоа сафига тезроқ қўшилиш учун атай сариқ карточка олди, деган тахминни ҳам билдирмоқда.

Бу вазиятга ЦСКА клуби коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо ҳам муносабат билдирди.

- Файзуллаев ҳамма уни тўртинчи сариқ карточкани атайин олганликда айблашини яхши тушуниб турибди. Акинфеев кийим алмаштириш хонасида Аббосга танбеҳ берди.

Бундай оғир вазиятда нима қилиш керак? Бор эътиборини ўз мамлакати олимпия терма жамоаси ўйинларига қаратиб, у ердан умуман бошқача ҳиссиётлар билан сафга қайтиши керак, - деди Кирилл Брейдо.

ЦСКАнинг собиқ футболчиси Александр Гришин ўзбек легионерининг тарафини олиб чиқди.

- Ҳозир кўпчилик Аббосни дербида қатнашиш имкониятидан айирган огоҳлантиришни  атайин олганликда айблаяпти. Мен футбол ўйнаганман ва футболчи атайлаб бунақа қилмаганини жуда яхши биламан. Бунга ишонинг.

Аббос рақибнинг ортидан югурди ва футболкасидан тортгани бу оддий ўйиндаги вазият холос. Файзуллаев буни атайин қилгани йўқ, балки у ўша пайтда “Спартак” билан бўладиган учрашувини ўтказиб юборишини ўйламагандир ҳам. Аббос тарафидаман. Унинг ўзи “Спарта” билан бўладиган дербини ўтказиб юборишни истамаган бўларди.

Ҳозир у Ўзбекистон терма жамоасига йўл олди. Бундан айримлар норози, лекин у бу ерда кузатувчи бўлиб ўтиравермайдику. У кетиб тўғри қилди, бу мантиқан ҳам тўғри бўлди.

Мухлислар унинг дербида захирада бўлса ҳам ўтиришини истаяпти. Вазият шундайки, у ўйнай олмайди ва захира ўриндиғида ўтиришидан нима наф?

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Аббосбек Файзуллаев тайёргарлик кўради, майдонга тушиб ўйнайди. Москвада қолиши нимадир ўзгартириши бўлмаган гап эмасми?, - деди Алексей Гришин.

ЦСКА учун принципиал аҳамиятга эга бўлган “Спартак”га қарши учрашув 25 апрель куни “армиячилар” мезбонлигида ўтади.

Аббосбек Файзуллаев эса, терма жамоамизнинг Осиё кубогида совринли ўринлар учун курашиб, Париж Олимпиадасига йўлланма олишига ёрдам бериши кутиляпти. Қоидага кўра, Қатардаги Осё кубогида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар олимпия лицензияларини қўлга киритади. Тўртинчи ўрин эгаси ўтиш ўйинида Африка вакили Гвинея билан рақобатлашиши белгиланган.

Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Ҳусанов “Ланс”ни тарк этди...

Файзуллаев терма жамоа учун ЦСКАни “қурбон” қилдими?

Файзуллаев кетди, ЦСКА хавотирда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
23/04/2024 19:41
Эй булди кайтариш керак эмаску матч тв бундай деган йукку хаммаси сизларда
&
Olimov imomali
23/04/2024 19:33
ИТ ХУРАДИ КАРВОН УТАВЕРАДИ ОЛГА АББОС ССС ГАЗИНИ БОСССС НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИ