ЦСКА етакчиси Қирғизистон терма жамоасида ўйнашдан бош тортди
Ads

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Москванинг ЦСКА клубида тўп сураётган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Ильзат Ахметов унинг жамоасида ўйнамаслигини айтди.

“Москвага келган пайтим Ильзат билан кўришиш учун Қозонга бормоқчи бўлдим, аммо на унинг ўзи ва на отаси қўнғироқларимга жавоб беришмади. Улар бу борада ўз йўлларини танлаб бўлишди. Менинг унга нисбатан ҳеч қандай этирозим йўқ. Чунки ҳар ким ўз йўлини ўзи танлайди.

Агар у бизда ўйнаса, Россияда легионерга айланиб қолади. У эса фаолиятини Россия орқали қурмоқчи. Бу унинг ҳуқуқи ва биз буни ҳурмат қилишимиз керак. Бу нормал ҳолат”, - дейди Крестинин.

Маълумот учун, 20 ёшли Ильзат Ахметов асли Бишкекда таваллуд топган ва унинг илк жамоаси маҳаллий “Олға” клуби бўлган. Кейинчалик эса у Тольятти шаҳридаги Юрий Коноплев номидаги академияда тақсил олган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Ахметов УЕФА Чемпионлар лигасида майдонга тушган илк қирғизистонлик футболчи сифатида тарихга кирган эди.

Минбар

Барча блоглар