Тураннинг агенти: Арда
Ads

Туркиялик ярим ҳимоячи Арда Туран жорий ёзги трансфер даврида “Барселона”ни тарк этмайди. Бу ҳақда футболчининг агенти Аҳмад Булут айтиб ўтди.

“Туран “Барселона”да қолади. Арданинг “Барса” билан яна 3 йиллик шартномаси бор. 12 июлдан бошлаб у жамоа билан янги мавсумга тайёрланишни бошлайди. Бу ҳақда бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, - дейди агент NTVSpor нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Арда туран якунланган мавсум Ла Лиганинг 18та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.