Туриндаги баҳсда "Милан" "Ювентус"ни тор-мор келтирди

Италия А Серияси 35-туридан ўрин олган марказий учрашув - "Ювентус" - "Милан" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин миланликларнинг 0:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 1-бўлим сўнгида Браим Диас жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда заҳирадан майдонга тушган Ребич дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштирди. Сўнгги 10 дақиқалиқда Чалҳаноглунинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилган Томори ўйинга узил-кесил нуқта қўйди, шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, ўз уйида мағлубиятни қабул қилиб олган туринликлар 69 очко билан 5-ўринга тушиб кетишди, 72 очко тўплаган Пиоли шогирдлари эса 3-ўринга кўтарилиб олишди. Эслатиб ўтамиз, А Серия якунланишига яна 3 тур қолди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Милан" сафарда "Ювентус"ни мағлуб етди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    Такрорий бурчак зарбаси.

  • 90+4'

    "Ювентус" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Улардан бугун самара чиққани йўқ.

  • 90+2'

    Пауло Дибала ажойиб техника намойиш этди, бироқ зарба дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Франк Кессининг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

  • 87'

    Куадрадо бурчакдан тўпни ўйиинга киритиб беради.

  • 85'

    Куадрадони кросси ўхшамади. Бу биринчиси эмас.

  • 83'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Чалҳаноглунинг узатмасидан сўнг Томори тўпни дарвозага жойлаб қўйди!!! 0:3! Анчадан бери бунақаси бўлмаганди!

  • 83'

    "Милан"да ўзгариш: Суалихо Мейте ўрнига Исмаиль Беннасер ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Салемакерс ўрнига Далот ўйинга қўшилди.

  • 79'

    "Ювентус"дан ўзгариш: Кьеза ўрнига Дибала ўйинга қўшилди.

  • 78'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Заҳирадан майдонга тушган Анте Ребич ҳисобни йириклаштирди! 0-2!

  • 76'

    Алексис Салемакерс сариқ карточка олди! Лекин нега?

  • 73'

    Хуан Куадрадо узоқ вақт давом этган позицион ҳужумни давом эттира олмади. Унинг узатмаси ўхшамади.

  • 71'

    Ребичнинг заргарона узатмасини Чалҳаноглу чиппакка чиқарди.

  • 70'

    "Милан" устози ҳам ўзгаришларини ишга солади: Браим Диас ўрнига Раде Крунич ўйинга қўшилди.

  • 68'

    "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур ўрнига Кулусевски майдонга тушади.

  • 67'

    Альваро Мората воқеалар ривожидан бирозгинаи илгарилаб кетди.

  • 66'

    Стефано Пиоли таваккалга қўл урмай уни алмаштирди. Ўйинни Анте Ребич унинг ўрнига якунлаб қўяди.

  • 65'

    Тўқнашув натижасида унинг ўзи жиддий шикастланди шекилли, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Ибрагимович рақибига нисбатан хавфли ўйнади. Паоло Валери ҳуштагини чалди.

  • 61'

    Браҳим Диас огоҳлантирилди.

  • 60'

    Бурчакдан тўпни миланликлар ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Уххх! Войцех Шеснига қойил қолмасликнинг иложи йўқ! У пенальтини ҳам бартараф этди, ажойиб сейв.

  • 58'

    Кьеллинига бу учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Пенальти! Бош ҳакам "Юве" дарвозасига пенальти белгилади. Ҳисоб йириклашиши мумкин.

  • 57'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади! Потенциал пенальти текшируви.

  • 56'

    Жоржо Кьеллини жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан тегиб юборди. Пенальти белгиланиши мумкин.

  • 54'

    Давиде Колабрия майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У жароҳат олган бўлиши мумкин.

  • 53'

    Федерико Кьеза қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Маккенни тезроқ ҳаракат қилганида Доннаруммадан аввалроқ тўпни эгаллаб олиши мумкин эди.

  • 50'

    "Ювентус" тўпни назорат қилмоқда.

  • 48'

    Куадрадонинг узатмаси ўхшамади. Жарима майдони ичидагилар вазиятни ҳал қилишга тайёр туришганди.

  • 47'

    Бентанкурнинг зарбасидан сўнг Доннарумманинг тезкор реакцияси қўл келди. Тўп Родригонинг ўзига тегиб майдонни тарк этди.

  • 46'

    Паоло Валери ўйинни бошлаш учун рухсат берди ва хуштагини чалди. Ўйин давом этади.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Браҳим Диас ўткир бурчакда тўпни қабул қилиб олди ва тўққизлик бурчакка тўпни "михлаб қўйди"! Ҳисоб очилди - 0:1!

  • 45+'

    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Войцех Шеснидан супер-сейв! Тео Эрнандеснинг пастки бурчакка йўналтирилган зарбасини дарвозабон бартараф этди!

  • 43'

    Браҳим Диаснинг бу ҳаракати чиройли бўлмади. Ҳакам уни ҳам оғзаки огоҳлантирди.

  • 42'

    Златанда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 41'

    Златан Ибрагимович майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 40'

    Де Лихт ҳам рақибининг оёғига ташланди. Анчайин қўпол ўйин гувоҳига айланяпмиз. Ҳакам уни ҳам оғзаки огоҳлантирди.

  • 39'

    Симон Кьяер тўпга қўли билан тегиб юборди. Жарима зарбаси.

  • 38'

    "Милан" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 37'

    Эрнандеснинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 36'

    "Милан" иккала қанотдан ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Ҳозирча марказдан уюштирилганлари ўхшамади.

  • 34'

    Браим Диас жарима майдончаси ичида қулай позицияда турган Златан Ибрагимовичга тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячи ҳаммадан тезроқ ҳаракат қилди.

  • 33'

    Бурчак тўплари статистикаси: 4:0.

  • 32'

    Федерико Кьеза тўпга чиқиб келишда бироз қўполликка йўл қўйди. Бош ҳакам Паоло Валери уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 30'

    Кьеллинининг бурчак тўпидан сўнг бош билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ўнг устунига тегиб қайтди!

  • 30'

    "Ювентус" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 27'

    Маттейс Де Лихт шеригига тўпни етказмоқчи эди, бироқ узатма жуда кучли чиқди.

  • 26'

    Родриго Бентанкурнинг узун паси блокланди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 25'

    Кьеллини қўпол ўйнади. Кейинги сафар шундай ўйнаса у аниқ карточка олади.

  • 23'

    Теода ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 22'

    Тео Эрнандесга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 21'

    Браҳим Диас тўпни ичкарига оширди, зарбани эса Войцех Шесни фантастик тарзда бартараф этди! Қойил!

  • 19'

    Давиде Калабрия тўпни ноилож ичкарига оширди, бироқ бу ерда унинг шериги йўқ эди.

  • 18'

    Браҳим Диаснинг зарбаси анча юқорилаб кетди. Доннарумма тўпни ўйинга киритади.

  • 17'

    Златан тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилиб олди, зарба блокланди.

  • 14'

    Адриен Рабьо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олишига "россонерилар" ҳимоячилари йўл қўймади.

  • 13'

    Ибрагимовичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси кучли чиқди, бироқ тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 11'

    Златан вазиятдан фойдалана олмади, 2-қаватдаги тўп учун курашда у ютиб чиқди ва боши билан тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.

  • 10'

    Хуан Куадрадо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 9'

    Рабьонинг жарима майдончаси ичига амалга оширган кроссидан сўнг ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 6'

    Мезбонлар аъзолари ҳужумда фол қайд этишди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 5'

    Туринликлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

  • 4'

    "Ювентус" ҳимояси ўта хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумни бартараф этди. Маттейс Де Лихт вазият қаҳрамони.

  • 2'

    "Ювентус"нинг илк дақиқалардан қилган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди. Алекс Сандро уни ижро этади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!