Туркия чемпионати. Голлар отишмаси бўлган ўйинда Отабек Шукуров жамоаси мағлуб бўлди
Туркия чемпионати 9-тур учрашувида "Фенербахче" "Карагюмрюк"га қарши баҳс олиб бориб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Майдон эгалари сафидаги голларга Мигель Креспо, Миши Батшуайи ва Эннер Валенсия (хет-трик) муаллифлик қилди. Андреа Пирло бошчилигидаги "Карагюмрюк" киритган тўплар эса Куасси, Бурак Кападжак ва Фабио Борини (дубль) каби футболчилар номига ёзилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Фенербахче" ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Карагюмрюк" эса 6 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, учрашувни асосий таркибда бошлаган легионеримиз Отабек Шукуров 82-дақиқада ўз ўрнини Мбайе Дианега бўшатиб берди.
Фикрлар