Туркия клуби "Манчестер Юнайтед" футболчисини нишонга олди

TIGGO 2 PRO

"Бешиктош" сўнгги кунларда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземирони олиб келиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда "Diaro AS" нашри. 

Манбага кўра, Туркия клубининг янги бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер мазкур трансферни шахсан ўзи хоҳлаётганини билдирган. Бразилиялик футболчи эса сўнгги кунларда "қизил иблислар" сафидаги ўйин амалиётидан норозилиги сабаб, қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Агарда яхши шартнома таклиф қилинса, Туркияга кўчиб ўтиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 32 ёшли ҳавбек бу мавсум 22 та беллашувда иштирок этиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг "манкунияликлар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 12 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!