
Туркия Кубоги. "Сивасспор" кичик ҳисобда мағлуб бўлди
Туркия Кубогининг D гуруҳидан ўрин олган "Сивасспор" - "Бодрум" баҳси якунига етди.
Мазкур тўқнашув 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. "Бодрум"нинг ягона голига Педро Бразао муаллифлик қилди.
Ушбу мағлубият "Сивасспор"нинг турнир доирасидаги учинчиси бўлди. Жамоа ҳозирда ўз гуруҳининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Легионеримиз Азизбек Турғунбоев ушбу беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ҳаракатланди.
Фикрлар