Туркия Суперлигаси. Голларга бой ўтган ўйинда "Башакшеҳир "Бешиктош"га мағлуб бўлди

Туркия Суперлигасининг 22-тури доирасида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Бешиктош" ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Селке ҳисобни очди. Биринчи тайм якунланишига икки дақиқа қолганда эса мезбонлар ҳимояси қўпол хатога йўл қўйди ва бундан Ҳён-Гю унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

58-дақиқада Оркун Кўкчу дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада эса Озгюр ҳисобни яна тенглаштирди.

Шунга қарамай, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Мустафа Ҳекимоғлу ҳал қилувчи голни уриб, "Бешиктош"га ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, Нури Шаҳин шогирдларининг ғалабали серияси ўз ниҳоясига етди.

  • Турция - Супер Лига
  • Жорий мавсум
3702.png

Стамбул Башакшехир

  • Davie Selke 36'
  • Bertuğ Yıldırım 88'
Тугаган
2 : 3

15.02.2026 22:00

554.png

Бешиктош

  • Hyeon-gyu Oh 43'
  • Orkun Kökçü 58'
  • Mustafa Hekimoğlu 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!