Туркия Суперлигаси. Ҳусниддин Алиқулов захирада қолган баҳсда "Ризеспор" мағлуб бўлди!
Туркия Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган баҳсда "Ризеспор" ўз майдонида "Кайсериспор"ни қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов эса захира ўриндиғида қолдирилди.
Беллашувдаги ягона ва ҳал қилувчи голни эса 57-дақиқада Ласло Бенеш киритди.
Маълумот ўрнида, "Ризеспор" онлайн турнир жадвалида 12 очко билан 16-ўринни банд қилиб турибди.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season
Ризеспор
Тугади
0
:
1
29.11.2025 16:30
Кайсериспор
- László Bénes 57'



Фикрлар