Асосий мазмунга ўтиш

Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" Зелькенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Файзуллаев ва Шомуродов тўлиқ учрашув ўтказди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Тўқнашув ўз ниҳоясига етди

Туркия Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Нури Шахин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коньяспор"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказишди.
 
Икки голга ҳам Дэви Зельке муаллифлик қилди. Германиялик форвард дастлаб 53-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, иккинчи голини киритган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлади. 
 
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" ушбу ғалабасидан сўнг очколар сонини 39 тага етказиб олиб, 6-ўринни мустаҳкамлади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ