Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган баҳсда "Истанбул Башакшеҳир" камбэк қурбони бўлди
Туркия Суперлигасининг 12-турида Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов эса учрашув давомида ўзининг навбатдаги голини киритишга муваффақ бўлди.
Беллашувнинг 10-дақиқасидаёқ "Башакшеҳир" футболчиси Фести Эбоселе қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 22-дақиқада Дэви Зельке 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 37-дақиқада "Трабзорспор" футболчиси Фелипе Аугусто орадаги фарқни йўққа чиқазган эди. Лекин 45-дақиқада Элдор Шомуродов бош билан Онана дарвозасини ишғол қилиб, танаффусга жамоасини ғолиб сифатида чиқиб кетишини таъминлади. Пол Онуачу 76-дақиқада пенальтидан фойдаланиб, орадаги фарқни йўққа чиқазди ҳамда тўпурарлар жадвалида Шомуродовга етиб олди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Эрнест Мучи жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган вақтда Йилдирим ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. Бироқ, 90+11-дақиқада Эрнест Мучи дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "Истанбул Башакшеҳир" ушбу беллашувдан сўнг 13 очко билан 13-ўринда қолди. "Трабзонспор" эса 28 очко билан 3-ўринни мустаҳкамлади.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season
Истанбул Башакшехир
- Eldor Shomurodov 45'
- Davie Selke 22'
- Bertuğ Yıldırım 90'
24.11.2025 22:00
Трабзонспор
- Felipe Augusto 37'
- Paul Onuachu 76'
- Ernest Muci 77'
- Ernest Muci 90'



Фикрлар