Туркия Суперлигасининг 21-турдан кейинги турнир жадвали билан танишинг
Туркия Суперлигасида навбатдаги тур беллашувлари якунига етади.
Европанинг бошқа топ лигаларидаги каби Туркия Суперлигасида ҳам мавсумнинг энг қизғин вақти давом этмоқда. 7-8-9 февраль кунлари чемпионатнинг 21-тур баҳслари бўлиб ўтди. Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган "Истанбул Башакшехир" сафарда "Эюпспор"га қарши майдонга чиқди. Ушбу учрашувда дастлаб, Аббоснинг узатмасидан сўнг Зельке боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этиб, орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашувга қўшиб берилган 3-дақиқада эса мезбонлар ҳисобни қисқартирди 1:2. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади ва истанбулликлар муҳим 3 очкога эга бўлди. Турнир жадвали пешқадами "Галатасарой" бу турда "Ризеспор" уйига сафар уюштириб, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Меҳмонларнинг голларига, Бариш Альпер Йилмаз,Юнус Акгун ва Виктор Осимхен муаллифлик қилди. Турнинг марказий ўйинида "Трабзонспор" сафарда "Самсунспор"га қарши баҳс олиб борди. Беллашувда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ўйинда Элдор Шомуродовнинг тўпурарлар баҳсидаги асосий рақиби Паул Онуачу дублни расмийлаштирди. Чемпионатнинг яна бир асосий фаворитларидан бири "Фенербахче" ўз уйида "Генчлербирлиги" жамоасини қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу тур якунларига кўра турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди;
22-тур баҳсларига 13 февраль куни старт берилади.
Фикрлар