Турнинг марказий учрашувида "Насаф" ва "Бунёдкор" бир очкодан бўлишди

  • 4 октябрь, 21:04
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган яна бир баҳс якунланди. "Бунёдкор" ўз уйида турнир пешқадами "Насаф"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Tecno

Дастлаб, 14-дақиқада "қалдирғочлар" футболчиси Имеда Ашортиа ҳисобни очди. 21-дақиқада эса Алибек Давранов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланишига 4 дақиқа қолганда Амир Тўрақулов супер гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

"Aждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 58-дақиқада боши билан гол киритиб, "Насаф"ни маглубиятдан қутқарди. Шунингдек, Норчаев 85-дақиқада пеналтини голга айлантира олмади.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Regular Season

Бунёдкор

  • Imeda Ashortia 14'
  • Amir Turakulov 40'
Тугади
2 : 2

19:15

Насаф

  • Alibek Davronov 19'
  • Khuisain Norchaev 59'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!