"Турон" - АГМК: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 5-туридан ўрин олган "Турон" - АГМК жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашув матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • Суперлига
  • 5-тур

Турон

0 : 1

10/05/2021 18:40

OKMK

  • Шохруҳ Гадоев 68'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. АГМК ммеҳмондан муҳим ғалаба билан қайтадиган бўлди.

  • 90+3'

    Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда тўпни ўзларида ушлаб туришга ҳаракат қиляпти.

  • 90+2'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда қоида бузган Касминин огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Дилшод Жўраев ўз ўрнини Миржамол Қосимовга бўшатиб берди.

  • 88'

    Александр Касьянга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 85'

    Қосимов шогирдлари ҳимояда тартибли ҳаракат қиляпти. 

  • 83'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар штурм уюштирмоқда.

  • 81'

    Ҳужумда қоида бузган Қаюмовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Жавоҳир Соҳибов ўрнига Умиров ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Ҳисобда ортда бораётган яйпанликлар ҳужумларни давом эттирмоқда.

  • 75'

    Рақиб жарима майдони ичида тўп учун курашган Касминин йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 73'

    Бугун олмалиқликлар класс эвазига ғалабани "илиб кетмоқда".

  • 71'

    Жўраевнинг зарбасидан кейин тўп ноаниқ кетди.

  • 70'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган мезбонлар фаолликни оширишга уринмоқда.

  • 68'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Шоҳрух Гадоевнинг идеал зарбасидан кейин Ортиқов тўпни қайтара олмади.

  • 67'

    Музаффаровнинг кетма-кет икки узатмасидан кейин меҳмонлар тўпни узоқлаштирди.

  • 65'

    Мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 64'

    Зафар Полвонов захирага олинди. Унинг ўрнини Александр Касьян тўлдирди.

  • 62'

    Ўйин "Турон" футболчиларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 60'

    Жароҳат олган Тошмирзаев ўрнига Абдулҳақов ўйинни давом эттиради.

  • 60'

    Тошмирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 59'

    Жасур Ҳакимов ўрнига Қаюмов ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Мезбонлар стандарт вазиятдан фойдалана олмади. Соҳибов ҳужумда қоида бузди.

  • 57'

    Бугун ўйини ўхшамаган Элвин Фортес ўрнига Шоҳрух Гадоев майдонга тушди.

  • 55'

    Ғофуров узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 54'

    Бобур Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Жасур Ҳакимов ҳужумда қоида бузди. Эргашев эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 51'

    Олмалиқликлар тўп назоратини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Раҳмонов узоқлаштирди.

  • 47'

    Бўлимни фаол бошлаган мезбонлар бурчак зарбасидан унусли фойдалана олмади.

  • 46'

    Қосимовдан "юриш": Тошматов ва Шоаҳмедов ўрнига Санжар Турсунов ҳамда Ҳусниддин Ғофуров ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Комиловни либосидан тортиб қолган Хожиакборов огоҳлантирилди.

  • 42'

    Исмоилов шогирдлари қанотларни фаол ишлатиб, олдинга ўтмоқда.

  • 40'

    Соҳибовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 38'

    Майдон эгалари босимни давом эттирмоқда.

  • 36'

    Поневичнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни дарвоза чизиғидан олиб чиқди.

  • 33'

    Учрашув темпи бироз пасайди. Футболчилар хавф ташкил этишга қийналяпти.

  • 31'

    Қанотдан ҳужумга қўшилган Аҳмадалиев жарима майдони яқинида тўп йўқотди.

  • 29'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Эргашев эгаллаб олди.

  • 27'

    Майдон эгалари тўпни ўз назоратлари остида ушлаб турибди.

  • 25'

    Зарба позициясига чиқиб бораётган рақибини Аҳмадалиев тўхтатиб қолди.

  • 23'

    Мурод Тошматовнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Ортиқов қайтарди.

  • 21'

    Яйпанликлар фаолликни давом эттирмоқда. АГМК ҳамон кичик шокда.

  • 19'

    Бабичнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. Дарвозабон вазиятни энг яқин ракурсдан томоша қилди.

  • 18'

    Майдон эгалари жарима майдони яқинидан қулай стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 16'

    Музаффаровга нисбатан қоида бузган Сардор Раҳмонов огоҳлантирилди.

  • 15'

    Олмалиқликлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 13'

    Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Полвонов дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 12'

    Ўйин темпи юқори. Тўп майдон марказида турмаяпти.

  • 10'

    Футболчилар бир-бирига нисбатан бироз қалтис ҳаракат қиляпти.

  • 8'

    Жарима майдони ичида тўп АГМК футболчисининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ишонч билан пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 7'

    Элвин Фортес рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 6'

    Ким Бойонгнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Майдон эгалари турли хил комбинациялар уюштирган ҳолда, рақиб ҳимоясини ожиз қолдиришга интиляпти.

  • 3'

    Меҳмонлар назоратни қўлга олиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!