"Турон" бош директори: "Ашурматовнинг истеъфоси анча аввал қабул қилинганди, расмий хабар кечроқ эълон қилинди"
Cоcа-Cоlа Суперлига 6-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Турон» (1:1) учрашувидан сўнг Яйпан клуби бош директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жамоада бош мураббий ўзгараётгани сабаб, бугун матбуот анжуманида бевосита ўзим иштирок этяпман. Дербига хос шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Таблодаги ҳисоб адолатли бўлди, деб ҳисоблайман.
Янги бош мураббий билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда оммага расмий эълон берилади. Ашурматовнинг истеъфоси ҳақидаги қарор анча аввал қабул қилинган эди. Расмий хабар бироз кечроқ эълон қилинди», – деди Аҳмадалиев.
Фикрлар