"Турон" клуби легионери сафдан чиқди
"Турон" жамоаси таркибига Тожикистон терма жамоаси аъзоси Умаржон Шарипов қўшиб олинган эди. Ярим ҳимоячи эски жароҳати қайталангани сабаб бир ярим ой муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Айни дамда Умаржон Шарипов даволаниш курсларини ўтамоқда. Умаржоннинг тезроқ соғайиб жамоа сафига қўшилишига умид қилиб қоламиз, - дейилади клуб хабарида.
Суперлига 9-туридан сўнг "Турон" 3 очко билан 14-ўринда бормоқда. Яйпанликлар 3 бор дуранг қайд этишди ва қолган баҳсларда имкониятни бой берди.
Фикрлар