"Турон" тарихий ўйинда "Пахтакор"дан очко олди (видео)

Суперлиганинг 7-турида “Турон” ўз майдонида амалдаги чемпион – “Пахтакор”ни қабул қилди.

Яйпандаги беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 37-дақиқада Драган Черан ўз голи билан “шерлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 48-дақиқада Жавоҳир Соҳибов “Турон”ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!