"Турон"ни 13 футболчи тарк этди. Кетганлар ўрнига бошқалар келмоқда ва улар орасида легионер футболчи ҳам бор

Хабарингиз бор, айни кунларда "Турон" янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Ҳозирга келиб шартномаси якунлангани боис бир қатор футболчилар жамоани тарк этди. Жумладан Фозил Мусаев, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Суннатилла Эрматов, Суннатилла Абдуллажонов, Даврон Умиров, Ғиёс Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов ва легионер футболчилар Синиша Бабич, Даян Поньевич билан хайрлашилди. Шунингдек, истеъдодли футболчи Билолхон Тошмирзаев ижара асосида "Қўқон-1912" клуби сафига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ўтган мавсумларда жамоа сафида ўйнаб келган Музаффар Музаффаров, Дониёр Исмоилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Аслиддин Тоштемиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов ва Отабек Зокиров янги мавсумни ҳам "Турон" таркибида ўтказадиган бўлди.

Шунингдек, 7 январь кунидан машғулотларга киришган жамоа сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда, улар орасида ёш легионер футболчи ҳам бор.

2021 йили "Андижон"да фаолият юритган ҳимоячи Абдуғани Камолов "Турон" мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдиргани туфайли ушбу футболчи билан шартнома имзоланди. Бундан ташқари аввалги мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев ва давралар оралиғида ижара асосида самарқандликлар сафига қўшилган дарвозабон Мирзоҳид Жалиловлар яна Яйпанга қайтди.

Ўз навбатида "Турон" ёшлар жамоасида ўзларини кўрсатиб келаётган бир қатор футболчилар асосий таркибга жалб этилди. Хусусан, дарвозабонлар Амал Шавкетов, Отабек Агеев, ярим ҳимоячи Муҳаммадҳайит Қўлдашев, ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Элнурбек Турғунов айни кунларда асосий таркиб билан биргаликда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Ўтган мавсум ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олган кореялик легионер футболчи Ким Бо Йонг ҳам яқин кунларда машғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!