Тухель анча айёр чиқиб қолди

Германиялик мутахассис Томас Тухель “Челси”нинг Чемпионлар лигаси учун берган асосий қайдномасига ҳужумкор футболчи Каллум Хадсон-Одоини критмагани мухлислар ўртасида турли саволларни келтириб чиқарди.

Кейинчалик УЕФА расмий сайтидан маълум бўлишича, 20 ёшли футболчи захира рўйхатидан жой олган экан.

Шундан сўнг, футболчининг атрофида турли гап-сўзлар кўпайди. Бироқ, охир-оқибат Тухель тўғри йўл тутгани ошкор бўлди.

УЕФА қоидаларига кўра, жамоа ўзи тарбиялаган ва 21 ёшгача бўлган футболчисини асосий таркиб қайдномасига киритмасдан ҳам Чемпионлар лигаси учрашувларида майдонга тушириши мумкинлиги қайд этилган экан.

Шу йўл орқали Тухель қитъанинг энг нуфузли турнирига битта қўшимча жой очишни уддалагани маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!