Тухель: "ҳар бир рақибга алоҳида эътибор бериш керак"

CHERY AUTO

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи қуръаси натижаларига ўз муносабатини билдирди.

Tecno

Англия термаси "L" гуруҳига тушди. У ерда Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари ҳам бор.

"Қийин гуруҳ, қийин бошланиш. Хорватия ва Гана – жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчилари, ғурурли ва кучли мамлакатлар. Панама… Панама ҳақида ҳозирча кўп нарса билмайман, лекин албатта мусобақа бошлангунча уни яхши ўрганиб чиқамиз.

Мени жамоаларим Чемпионлар лигаси форматидаги гуруҳларда ўйнаган ва доимий ёндашув шундай бўлган: рақибларга ҳурмат билан қараш ва гуруҳда ғолиб чиқишга тўлиқ эътибор бериш. Бу доим қийин туюлади, ҳозирги гуруҳимиз ҳам шундай, лекин биз ўзимизга ишонамиз ва яхши тайёрланамиз.

Ҳеч кимни камситиш мумкин эмас. Албатта, Хорватия ажралиб туради — иккинчи энг кучли жамоа ва у бизнинг гуруҳимизга тушди. Лекин қаранг, Гана талантларга тўла, доим ажаблантириши мумкин ва жаҳон чемпионатлари тарихида муносиб ўрнига эга. Панама ҳам аутсайдер сифатида ўзини кўрсатиш учун бор кучини ишга солади. Ҳеч кимни камситиш мумкин эмас — ҳар бир жамоа тўлиқ ҳурматга лойиқ, биз эса буни амалда кўрсата оламиз", - дея таъриф бериб ўтди Англия терма жамоаси мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!