Тухель «Интер»дан футболчи олиб келмоқчи

Mirror нашрининг хабар беришича, «Челси» «Интер»нинг 32 ёшли ярим ҳимоячиси Иван Перишични ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи.

«Аристократлар» бош мураббийи Томас Тухель Перишични турли қанотларда ўйнаш қобилиятини юқори баҳолади ва шундай иқтидорли футболчининг жамоага келишини истайди.

Жорий мавсумда Иван миланликлар сафида 26 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Трансфермаркт портали хавбекни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!