Тухел ярим финалидаги мағлубиятдан сўнг бўшатилмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Футбол ассоциацияси бош ижрочи директори Марк Буллингҳэм немис мутахассиси Томас Тухелга ишонч билдиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда британия оммавий ахборот воситалари. Шу боис Тухел камида 2028 йилда ўтказиладиган ички Европа чемпионатигача Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақасида Англия ярим финалда Аргентинага 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. «Уч шер» 85-дақиқагача ҳисобда олдинда бораётган эди. 19 июль куни эса инглизлар учинчи ўрин учун Францияга қарши майдонга тушади. Агар Англия ғалаба қозонса, бу терма жамоа учун сўнгги 60 йилдаги энг юқори натижа бўлади.

Тухел Аргентинага қарши ўйинда тактик хатога йўл қўйганини тан олди.

«Биз беш нафар ҳимоячи билан ўйинга ўтишга қарор қилдик, чунки майдондаги бўшлиқлар жуда катта бўлиб қолганди. Аргентина катта таваккал билан, юқори суръатда ўйнай бошлади, уларда йўқотадиган ҳеч нарса қолмагандек туюларди. Шу ҳиссиёт уларни эркинлаштирди ва бизга босимни ошириб, орқага чекинишга мажбур қилди. Бу қарор учун жавобгарлик мураббий зиммасида», – дея тушунтирди Тухел.

Тухел Англия терма жамоасини 2025 йил 1 январдан бошлаб бошқармоқда. Унинг шартномаси 2028 йилда Буюк Британияда ўтадиган Европа чемпионати якунлангунига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/07/2026 18:56
тухел ковун туширди!
аллакачон кетига тепиш керак эди