Тухелнинг қарори Англия футболчиларини ҳайрон қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоасининг айрим футболчилари бош мураббий Томас Тухелнинг қарорига ҳайрон қолган. Унга кўра, жамоа Аргентина дарвозасига ҳужумни давом этмасдан, ҳисобда олдинга чиққач, орқа чизиққа чекиниб ўйнашга ўтган. 

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Англия терма жамоаси футболчилари ўзлари Аргентинани мағлуб этишга қодир бўлганини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, майдонда тезкор футболчилар кўпроқ бўлганида, «уч шерлар» қарши ҳужумлар орқали рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди. 

Аммо Тухель 72-дақиқадан 82-дақиқагача бўлган оралиқда майдонга уч нафар ҳимоячини туширган.

Бронза медаллари учун баҳсда Англия терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув 19 июль куни Майамидаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!